EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россияда ўлимлар сони охирги 20 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

Россияда ўлимлар сони охирги 20 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

Ўтган йили замонавий Россия тарихида биринчи марта аҳолининг табиий қисқариши 1 миллион кишидан ошди. Айниқса, коронавирус ташхиси қўйилган россияликлар орасида 500 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган, бу 2020 йилга нисбатан 3,2 баробарга кўп.

2021 йилда Россия аҳолисининг табиий қисқариши мамлакатнинг замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткичга айланди, дея хабар беради Росстат жума куни эълон қилган маълумотида.

Уларга кўра, аҳоли сонининг қисқариши, яъни ўлганлар сонининг туғилганлар сонидан ошиб кетиш кўрсаткичи 1,04 миллион кишини ташкил қилган. Бу маълумотларга кўра, 2020 йилга нисбатан 34 фоизга кўпдир, ўшанда аҳолининг табиий қисқариши тахминан 688,7 минг кишини ташкил қилган.

2021 йилда аҳолининг табиий қисқариши Россиянинг бутун янги тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди – сўнгги рекорд 2000 йилда қайд этилган, ўшанда табиий қисқариш 958 мингдан ортиқ кишини ташкил этган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING