EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида биринчи ўринга чиқиб олди

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида биринчи ўринга чиқиб олди

Айни пайтда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 3-тахтада Жавоҳир Синдоров ғалабани бошлаб берди. Кейин 2-тахтада ҳаракат қилган Нодирбек Якуббоев дурангга эришди. 3-тахтада дона сурган Нодирбек Абдусатторов ҳам дурангга имзо чекди.

Охирги бўлиб курашга кирган Жаҳонгир Воҳидов эса ғалаба қозонди ва Ўзбекистон терма жамоасини рейтингда биринчи ўринга олиб чиқди.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида 16 очко бор. 2 ва 3-ўринларда Ҳиндистон-2 ҳамда Арманистон жамоалари 15 очко билан боришмоқда.

Мусобақанинг яна 2 та тури қолди. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон ушбу 2 та турда Ҳиндистон-2 ва Нидерландия терма жамоалари билан кураш олиб боради.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING