EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизими» Шавкат Мирзиёев Президент Администрация раҳбарига топшириқ берди

«Адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизими» Шавкат Мирзиёев Президент Администрация раҳбарига топшириқ берди

Президент Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш масаласида топшириқ берилди.

Маълумки, бугун, 4 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.

Президент Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди. Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING