EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
УЕФА қарамоғидаги барча мусобақаларда янги тизим ишга туширилади

УЕФА қарамоғидаги барча мусобақаларда янги тизим ишга туширилади

2022/23 йилги мавсумдан УEФА номи остида клублар миқёсидаги халқаро ўйинларда офсайдни аниқлашнинг ярим автомат тизими расман ишлай бошлайди. Бу ҳақида УEФА хабар берди.

Тизим УEФА Суперкубоги-2022'дан қўлланишни бошлайди ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич ўйинларида ҳам ишга солинади.

Таъкидланишича, ярим автомат тизим ҳар бир футболчи танасининг 29 нуқтасини кузатиш имконига эга бўлган махсус камералар орқали ишлайди.

Маълумот учун, 2020 йилдан бери Чемпионлар лигаси ўтган мавсумидаги барча учрашувларида, аёллар ўртасидаги ЕЧЛ плей-офф босқичида, клублар ўртасидаги бошқа мусобақаларда ҳамда Еuro-2022 финалида синовлар ўтказилган. Ушбу синовлари жами бўлиб 188та тестни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, УEФА Суперкубоги-2022 учун "Реал Мадрид" ҳамда "Айнтрахт" баҳс олиб боради. Улар ўртасидаги учрашув 10 август куни Хелсинкида бўлиб ўтади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING