EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов Спорт телеканалида иш бошлайди

Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов Спорт телеканалида иш бошлайди

Жорий йил Европа ва Жаҳонда кўплаб футбол мусобақалари борлиги сабаб Спорт ва Узрепорт телеканаллари ўзаро келишув амалга оширди. Келишувга кўра, Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов Спорт телеканалида ҳам футбол шарҳлайди.

Спорт телеканали кўплаб футбол мусобақалар: "А" Серия, Жаҳон чемпионати каби турнирларни сотиб олган. Шу сабабли икки етук футбол шарҳловчилари икки телеканал раҳбарларининг келишувига кўра, ката мусобақаларда ўйинларни шарҳлаб боришади.

"Мавсум бошланиши арафасида бир янгиликни сизга маълум қиламиз. Бизга Еврокубоклар, қолаверса барча нуфузли турнирлар ҳамда ЖЧни шарҳлашимиз талаби билан футбол мухлисларидан минглаб мурожаатлар келиб тушади. (Бу албатта қувонарли ҳол, сал бўлса ҳам эътиборига тушганимиздан бағоят хурсандмиз). Лекин шу кунгача бунинг имкони йўқ эди. Чунки мамлакатимизда йирик турнирлар трансляцияси икки хил телекомпания томонидан амалга оширилади ва шарҳловчилар бўлинган ҳолатда ишлашга мажбур.

Юқорида айтганимдек, бу ҳол мухлислар эътирозига сабаб бўлаётганди. Шуни инобатга олган ҳолда, Узрепорт ҳамда Спорт телеканаллари истисно тариқасида мен ва ҳамкасбим Хайрулла Ҳамидовга иккала телеканал орқали йирик мусобақаларни мухлислар учун шарҳлаб бориш имкониятини тақдим этишди.

Шу муносабат билан бизга ана шу таклиф билан чиққан Спорт ТВ директори Зоҳид Каримовга ҳамда бизнинг ва мухлисларнинг истагига бефарқ бўлмай, ана шу амалиётга розилик билдиргани учун Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ асосчиси Равшан Жўраевга миннатдорчилик билдирамиз. Бу қадам Ўзбекистонда спорт трансляцияларини амалга оширишда рақобатлашаётган компанияларнинг ўзаро дўстона муносабатлари йўлида муҳим воқеага айланади деб умид қиламиз.

Ишонамизки, бошланаётган фантастик мавсум давомида телетомошабинлар билан бирга унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирамиз!", деди Даврон Файзиев.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING