EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Олмаотада зўравонлик билан қўрқитиб, уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди

Олмаотада зўравонлик билан қўрқитиб, уйда сақланган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 10 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, маҳаллий аҳоли томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси меҳнатдан фойдаланиш мақсадида мажбуран ушлаб турилган 10 нафар ватандошимизни қутқаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон Бош консуллигига мурожаат қилган.

Бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, шахсий уйида сақлаган, шахсий буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйган.

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга боришди, шундан сўнг фуқаролар Бўстондиқ туман ИИБга олиб кетилди. Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

“Родник” жамоат фонди билан биргаликда фуқаролар 3 маҳал овқатланадиган ётоқхонага жойлаштирилди.

Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига миллий паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгач, 1 август куни барча фуқаролар Олмаота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйилган. Ҳозирда улар Ўзбекистонга эсон-омон етиб келишган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING