Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни нокаутга учратиш билан таҳдид қилди
Боксчининг менежери ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони билан эҳтимолий жанг вақтини ҳам маълум қилган.
Оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи Иван Дйчконинг (14-0, 13 KO) менежери Зиё Алиев Vesti.kz мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (14-0, 14 KO) билан эҳтимолий жанг вақтини маълум қилди.
“Ўйлашимча, Жалолов билан жанг келаси йили бўлиб ўтиши мумкин”, - деди Алиев.
Маълумот учун, кеча, 21 август куни Иван Дйчко америкалик боскчи Крейг Люисн (15-8-1, 8 KO)га қарши рингга кўтарилиб, уни иккинчи раундда нокаутга учратди. Дйчко ўзбекистонлик боксчи билан профессионал тарзда учрашишга қарши эмаслиги ва уни нокаутга учратиши ҳақида ваъда берган.

Шу билан бирга, Баҳодир Жалолов яқинда бўлиб ўтган Париждаги ёзги Олимпиада баҳсларида икки карра олимпия чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақа якунида у ҳаваскор спорт фаолиятини якунлаши ва профессионалларга тўлиқ ўтишини маълум қилди.