EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Пахтакор”, АГМК ҳамда “Сурхон” бир неча футболчилар трансферини эълон қилди

“Пахтакор”, АГМК ҳамда “Сурхон” бир неча футболчилар трансферини эълон қилди

Хабарингиз бор, ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида тўхталиш юзага келиб, жамоалар трансферлар билан шуғулланмоқда.

Шу сабабли бир қатор жамоалар ўз сафини янги футболчилар билан тўлдирмоқда. Хусусан, бугун “Сурхон” жамоаси ўз сафига Азиз Исоқовни қўшиб олганини маълум қилди.

Маълумот учун, Исоқов 2000 йил 23 декабрда туғилган. Дарвозабон “Пахтакор” тарбияловчиси ҳисобланади. Бунгача, Исоқов “Пахтакор” U-21 ва асосий жамоаларда тўп сурган.

Бу йилги мавсумда чемпионлик учун курашаётган Олмалиқнинг АГМК жамоаси эркин агент сифатида грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папавани ўз сафига қўшиб олди. АГМК  собиқ “Динамо” (Грузия) футболчиси билан ярим йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Гиорги Папава фаолиятини “Динамо” Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг “Неа Саламина” жамоасида ўйнаган ва Грузияда “Дила Гори” ҳамда “Рустави” клубларида ҳам тўп сурган. Папава охирги 4 мавсумни “Динамо”да жамоа сардори сифатида ўтказди ва 4 маротаба Грузия чемпионлигига эришиб, 3 бор мамлакат кубогини қўлга киритган.

Айни пайтдаги трансферлар ойнасида кўплаб трансферларни амалга ошириб, ўз жамоасини кучайтиришга эришган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси узоқ йиллардан бери легионер сифатида ҳаракат қилган Достон Турсуновни эркин агент ўз сафига қўшиб олди. Турсунов ва “Пахтакор” ўзаро 2022 йилнинг якунигача шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Турсунов фаолияти мобайнида “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Металлург”, Япониянинг “Ренофа Ямагучи”, Кореянинг “Пусан Парк”, Хитойнинг “Чонкин Лианжиан” клублари сафида тўп тепган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING