EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Асадбек Абдумаликов VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Асадбек Абдумаликов VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Бугун, 29 июлдан Владивостокда бошланган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларининг расмий мусобақаларига старт берилди.

Эрталабки мусобақалар дастуридан ўрин олган сузиш баҳсларида ўзбекистонлик Асадбек Абдумаликов Ўзбекистон спорт жамоаси ҳисобига дастлабки кумуш медални тақдим этди.

Асадбек Абдумаликов 200 метрга баттерфляй усулда сузишда белгиланган масофани иккинчи бўлиб босиб ўтди ва Осиё болалари ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Мазкур йўналишда Асадбек 2:07.94 натижа қайд этган бўлса, олтин медалга эга чиққан Сибир федерал округи спортчиси Темофей

Зинченко 2:06.53 кўрсаткичга эришди. 3-ўрин соҳиби бўлган Урал федерал округи спортчиси Глеб Корчагин 2:13.56 вақтда марра чизиғига етиб келди.

Давом этаётган сузиш мусобақаларининг бир қатор йўналишларида совринли ўринлар учун курашлар давом этмоқда. 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Диёр Хўжаев ва Зиёдулла Орифхўжаев ўғил болалар ўртасида, Осиёхон Реджабова ҳамда Махдия Мухторова қизлар ўртасида, 800 метрга эркин усулда сузишда Ирода Бекмуродова, шунингдек, қизлардан Паризод Абдукаримова, Уляна Назмуддинова, Нозимахон Исмоилова, ўғил болалардан Хондамир Пўлатов, Далер Суфянов, Диёр Хўжаевлар белгиланган йўналишларда баҳсларни олиб бормоқда.

Осиё болалари ўйинларининг дастлабки ғолибининг номи ҳам сузиш мусобақаларида эълон қилинди.

Бундай бахтга 100 метр масофага сузиш мусобақаларида Сибир федерал округи вакили Кирилл Василовский мушарраф бўлди.

Бугун кун мобайнида шунингдек, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, баскетбол 3х3 спорт турларида саралаш мусобақалари ўтказилса, сузиш спорт турида ўғил ва қиз болалар 8 та йўналишда медаллар учун баҳсларни ўтказишади.

Мусобақа дастуридан ўрин олган баскетбол 3х3 ўйинлари учун ташланган қуръа натижаларига кўра, ўзбекистонликлар бугун, 29 июль куни бир қатор учрашувларда қатнашади.

Жумладан, Умида Усмонова, Рухшона Ҳасанбоева, Дилноз Мамбетназарова ва Ўғилой Иброҳимжоновадан иборат қизлар жамоамиз Саха Республикаси вакилалари билан куннинг биринчи яримида рўбарў келса, куннинг иккинчи ярмида Сибир Федерал округи вакиллари билан куч синашади.

Энвер Усмонов мураббийлигидаги ўғил болалар жамоаси эса илк баҳсни бугун Узоқ шарқ федерал округига қарши ўтказса, кечки пайти Урал федерал округи жамоаси билан ўйнайди. Ўзбекистон ўғил болалар жамоаси истеъдодли спортчи ёшларимиз Зухриддин Ураимжонов, Шароф Шакаров, Абубакир Камолов ҳамда Фаррух Собировдан иборат таркиб билан беллашувларда қатнашади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING