EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда илк бор халқаро планер ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор халқаро планер ўтказилди

Ўзбекистон Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида мусаввирлар учун пленер ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мазкур планерга иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатлардан таниқли рассомлар ташриф буюришди.

Пленерда рассомлар икки ҳафта давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари тасвирини акс эттиришлари кўзда тутилган.

Самарқандда рассомлар Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Ҳазрати Хизр масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси, Сиёб бозори ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети каби “ташриф қоғози”га айланган масканлар тасвирини қоғозга туширишмоқда.

Шу билан бирга, улар Афросиёб музейи, Самарқанд давлат қўриқхонаси, Ўлкашунослик музейи каби маданий мерос объектларининг тасвирини ҳам чизишмоқда”, – дейди Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистон санъат музейи директори Васила Файзиева эса пленер муҳим воқелик эканлигини таъкидлади.

Бундай халқаро пленер Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда. Бундан мақсад сентябрь ойида режалаштирилаётган ШҲТга аъзо давлатлар саммити ва ушбу саммит доирасидаги кўргазмага тайёргарлик кўришдир.

Айни дамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг энг машҳур рассомлари Ўзбекистонга келишган. Қозоғистон, Россия, Мўғулистон, Қирғизистон, Покистон, Эрон ва Хитойдан келган моҳир қалам усталари ўз расмларида Ўзбекистоннинг маданий мероси, Самарқанд руҳини акс эттиришмоқда. Рассомлар, бундан ташқари, Бухорога саёҳат қилиш имконига ҳам эга бўлишди.

Бугунги кунда 24 нафар рассом энг машҳур жойларда ишламоқда ва яна шунча рассом август ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради”, – деди у.

Таъкидлаш керакки, Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” ВИ Халқаро конгресси меҳмонлари, хорижлик экспертлар ҳам пленерга келиб, рассомларнинг ижод намуналарини кўздан кечиришди.

Маълумот учун, ШҲТ тадбири якунида ШҲТ саммити майдонида картиналар кўргазмаси ўтказилади.

Халқаро планердан фотогалерея

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING