
“Эркинликларимиз қамал остида” — Трамп
“Қўшма Штатлар тиз чўккан ва бирин-кетин хўрланишни бошдан кечирмоқда” — деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп.
“Мамлакатимиз жаҳон миқёсида бирин-кетин тарихий хўрланишларга дуч келишига тўғри келади, бошқа томондан асосий ҳуқуқ ва эркинликларимиз қамал остида”, — деди Трамп America First Policy Institute форумида.
Унинг сўзларига кўра, унинг даврида мамлакат энергия ресурслари масаласида мавқега эга бўлган, бензин нархи ва инфляция паст, давлат дунёда ҳурматга сазовор бўлган.
«Улашинг»