EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Барселона" "Юувентус"ни, "Реал Мадрид" "Америка"ни юта олмади

"Барселона" "Юувентус"ни, "Реал Мадрид" "Америка"ни юта олмади

Бугун Испаниянинг икки гранд жамоаси “Реал Мадрид” ва “Барселона” АҚШда бўлиб ўтаётган ўртоқлик турнесида иккинчи ўйинни ўтказишди. Дастлаб “Барселона” “Ювентус” билан баҳс олиб борган бўлса, “Реал Мадрид” “Клуб Америка”га қарши майдонга чиқди.

Илк ўйин “Барселона” ҳамда “Ювентус” ўртасида кечди. Ўйиннинг илк дақиқаларидан каталониялик футболчилар кўпроқ ҳужум эътибор беришиб, хавфли вазиятлар яратди. Баҳснинг 34-дақиқасида “Барселона”ни Дембеле ажойиб голи билан ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, Дембеленинг голидан ҳеч қанча ўтмасдан туринликлар ҳужумчиси Мойзе Кин ҳисобни тенглаштирди. Киннинг голидан бир дақиқа ўтиб, яна Дембеле “Барса”ни устунлигини таъминлади. Шу тариқа жамоалар биринчи бўлимда учта гол уришга эришди.

Иккинчи бўлимда “Ювентус” кўпроқ эътиборини ҳужумга қаратди. Яратилган вазиятларнинг кўпи бесамар кетди. Аммо ўйиннинг 51-дақиқасида яна катта саҳнага Кин чиқди ва жамоасининг яна бир голига муаллифлик қилди. Шу тариқа Дембеле ва Киннинг бенефисига айланган ўйинда “Барселона” ва “Ювентус” ўзаро муроса йўлини танлади. Якунда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди

“Барселона” — “Ювентус” — 2:2

Голлар: Дембеле (дубль) — Кин (дубль)

Таркиблар:

Барселона” – тер Штеген (Пенья, 46), Серхи Роберто (Дест, 32; Касадо, 78), Кристенсен (Пике, 62), Эрик Гарсия (де Йонг, 46), Альба (Бальде, 63), Бускетс (Пьянич, 46), Кессиэ (Торре, 63), Нико Гонсалес (Гави, 46), Левандовски (Депай, 62), Обамеянг (Фати, 46; Кольядо, 77), Дембеле (Рафинья, 46; Эз Абде, 77).

“Ювентус” – Шесны (Перин, 46), Данило (Компаньон, 61), Бонуччи (Гатти, 46), Бремер (Ругани, 59), Алекс Сандро (Пеллегрини, 60), Ди Мария (Соуле, 77), Куадрадо (Барбиери, 78), Локателли (Фажоли, 61), Закария, Ровелла, Кин (Cudrig, 78).

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (74), Кольядо (78), Барбиери (85).

Иккинчи баҳс “Реал Мадрид” ва “Америка” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Мадрид футболчиларининг хатосидан “Америка” гол уриб кетди. Шундан сўнг, “Реал” кўпроқ эътиборини ҳужумга қаратиб, бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Аммо охирги зарбада мадридликларга аниқлик етишмади. Ўйиннинг 22-дақиқасида Бензема ажойиб техника кўрсатди ва узоқ масофадан зарба бериб, гол урди. Шу тариқа, биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлимда кўплаб ўзгартиришларга қўл урган “Реал Мадрид” кўп тўпга эгалик қилиб, хавфли ҳужумлар яратди. Яратилган ҳужумлар ўз самарасини бериб, 55-дақиқада “Америка” дарвозасига пенальти белгиланди. Уни амалга оширган Эден Азар мўлжалдан адашмади ва жамоасини ҳисобда олинга олиб чиқди. Шундан сўнг, “Америка” ҳам ҳужумга чиқишга мажбур бўлди ва ўйиннинг 82-дақиқасида пенальти ишлаб олди. Уни амалга оширган Хименес дастлаб гол ура олмади. Лекин Лунин пенальтини қайтаришда қоида бузганлиги сабабли жарима зарбаси қайта амалга оширилди. Иккинчи бор пенальти тепган Хименес мўлжалдан адашмади ва ҳисобни тенглаштирди. Якунда жамоалар бошқа гол ура олишмади ва ўйин дуранг натижа билан якунланди.

“Реал Мадрид” — “Америка” — 2:2

Голлар: Бензема, Азар — Мартин, Хименес

Таркиблар:

“Реал Мадрид” – Лунин, Начо (Милитао, 46), Рюдигер (Вальехо, 60), Менди (Алаба, 46), Модрич (Вальверде, 46), Кроос (Чуамени, 46), Каземиро (Себальос, 46), Васкес (Винисиус Тобиас, 66), Бензема (Родриго, 46), Асенсио (Азар, 46), Винисиус Жуниор (Камавинга, 46).

“Америка” – Очоа (Хименес, 32), Лайюн, Санчес (Дамм, 60), Касерес, Лара (Вальдес, 60), Рейес, Дос Сантос (Фидальго, 60), Акино (Вальдес, 60), Мартин (Родригес, 60), Виньяс (Мартинес, 60), Сендехас (Санчес, 60).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (35), Себальос (52).


 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING