EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия ва Туркия президентлари 5 август куни Сочида музокара ўтказади

Россия ва Туркия президентлари 5 август куни Сочида музокара ўтказади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин 5 август куни Сочида учрашади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

Учрашув ҳақидаги маълумотни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлаган. У музокаралар мавзусини "минтақавий муаммолар ва икки томонлама муносабатлар", деб таъкидлаган.

Туркиянинг TRT Haber телеканали хабар беришича, Эрдўған Россия-Украина урушини муҳокама қилиш ва "ғалла йўлагига якуний баҳо" – Украинадан дон етказиб беришни қайта тиклаш режасини муҳокама қилиш учун бир кунлик ташриф билан Сочига учади.

Россия ва Туркия раҳбарлари 19 июль куни Теҳронда учрашган. Эрон президенти Иброҳим Раиси билан уч томонлама музокаралар мавзуси Суриядаги вазият ва террор ташкилотларига қарши кураш муҳокама қилинган эди.

22 июль куни Украина донининг Қора денгиз орқали экспортини тартибга солувчи келишувлар имзоланди. Улардан бири Украина, Туркия ва БМТ томонидан, иккинчиси Россия, Туркия ва БМТ томонидан тузилган. Россия ва Украина ўртасида икки томонлама шартнома имзоланмади.

23 июль куни Россия Украина ғалла экспорт қилиши мумкин бўлган учта портдан бири бўлган Одесса портига ракета ҳужуми уюштирган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING