EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Элдор Шомуродов “Рома”дан кетадими? Унинг агенти жавоб берди

Элдор Шомуродов “Рома”дан кетадими? Унинг агенти жавоб берди

Италиянинг “Рома” клуди сафида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ҳозирда римликлар сафидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Таъкидланишича, клуб унинг мавсум олди тайёргарлик жараёнларидаги ҳаракатларидан қониқмаяпти. Шу сабабли ўзбекистонлик ҳужумчини сотиб юборишга қарор қилган. Лекин Шомуродовнинг агенти ушбу хабарларга изоҳ берди ва Элдор ҳали бошқа клубга ўтмаётганлиги ҳақида гапирди.

“Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – “Рома” футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос.Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман”, деди Мўминов.

Маълумот учун, Элдор Шомуродовга ҳозирда Италиянинг бошқа жамоаси, “Сампдория” клуби қизиқиш билдирмоқда.

 

«Улашинг»

Икромжон
Икромжон 27 июля 2022 00:37
Шу аниқ гапирса бўладию бир нарса дея олмайман демасдан. Нега бизда шунақа. Нима фарқи бор Ромадан кетаётган бўлса шунақа аниқ ҳозирча шу шу кулублар қизиқиш билдирмоқда. Деб жавоб берса бўлади. Қачон очиқ ва аниқ гапирамиз. Аравани олиб қочишга ҳаракат қмлмасдан.
  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING