EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Суперкомпютер Ла Лиганинг янги мавсумида ким чемпион бўлишини аниқлади

Суперкомпютер Ла Лиганинг янги мавсумида ким чемпион бўлишини аниқлади

FiveThirtyEight суперкомпютери Испания чемпионатининг 2022/23 йилги мавсуми учун тахмин қилди. Компьютер “Реал Мадрид”нинг Ла Лигада ғалаба қозониш имкониятини 39 фоиз деб баҳолади. “Барселона”нинг лигада ғалаба қозониш имкониятини эса атиги 25 фоиз дея таъкидлаган. Компьютер мос равишда “Реал Мадрид”ни биринчи ўринни эгаллашини, “Барселона”ни эса иккинчи ўрин билан қаноатланишини тахмин қилган.

FiveThirtyEight суперкомпютери учинчи ўринни “Атлетико Мадрид”га берган. Тўртинчи ўрин эса “Вильярреал”га насиб қилган.

Компьютер “Атлетико”нинг чемпионатда ғалаба қозонишини 12 фоиз деб, “Вильярреал” чемпионлигини эса 8 фоиз деб баҳолаган.

Бироқ, ҳозирда бундай тахмин қилишга эрта. Чунки Испания чемпионати ҳали бошланмаган. Ўтган мавсумда суперкомпютер дастлаб “Барселона”нинг чемпионлигини тахмин қилган эди. Лекин чемпионат бошланиб, бир неча тур ўтганидан кейин “Реал Мадрид”нинг чемпионлигини тахмин қилган. Якунда компьютернинг иккинчи тахмини тўғри чиққан.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING