EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ўзбекнефтгаз”: АҚШ ва Франция компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди

“Ўзбекнефтгаз”: АҚШ ва Франция компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг яқин ва узоқ муддатдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда нефть ва газ саноатидаги илғор лицензион технологияларни жамлаган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш долзарб саналади. Шу нуқтаи назардан “Ўзбекнефтгаз” АЖ дунё тажрибасига эга бўлган компаниялар билан ҳамкорликда музокаралар олиб бормоқда.

Куни кеча АҚШнинг “Honeywell UOP”, Туркиянинг “Tekfen Engineering” ва Франциянинг “Axens solutions” компаниялари билан бўлиб ўтган музокараларда ҳам янги юқори самарадор бўлган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Хусусан, “Honeywell UOP” ва “Tekfen Engineering” компаниялари мутахассислари билан “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция ва модернизацияси” лойиҳасининг техник кўрсаткичлари ва келгусида амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасида саноат ва хўжалик соҳалари ривожланиши натижасида ёнилғи маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, ички эҳтиёжларни таъминлашда ушбу лойиҳа муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилишда “Honeywell UOP” компанияси “Uzbekistan GTL” оралиқ маҳсулоти негизида импорт ўрнини босувчи чизиқли алкил бензол (ЛАБ) газкимё маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз қизиқишини билдирди. Ушбу таклиф этилган лойиҳа ҳам юқори самарадорликка эга бўлиб, Марказий Осиё минтақасидаги ЛАБ маҳсулотига бўлган талабни тўлақонли қондириш имкониятини беради.

“Axens solutions” компанияси олтингугурт ишлаб чиқариш Клаус технологияси ва пластик чиқиндиларни қайта ишлаш нефть ва газни қайта ишлаш заводларида ҳосил бўладиган СО2 ,H2S ва RSH газларини тозалаш ва атмосферага чиқишини минималлаштириш бўйича декарбонизация йўналииши бўйича замонавий техологик ечимларни таклиф қилди.Компания томонидан газларни тозалаш бўйича блок технологик модуллар ишлаб чиқилган бўлиб, қурилмаларни ишга туширишга кетадиган вақтни минимумга олиб келади. Бу эса қурилмаларни қуришга кетадиган капитал ҳаражатларни камайишига ва самарадорлигини ошишига ижобий таъсир қилиши эътироф этилди.

Компаниялар билан кўриб чиқилган лойиҳаларда маҳсулотлар сифати ва технологияларни ҳозирги кундаги экологик талабларга мувофиқлаштириш кераклиги ва лойиҳалар технологиясини танлашда самарадорлиги юқори бўлган таклифлар устун туриши таъкидланди.

Музокаралар якунига кўра, компаниялар томонидан лойиҳаларни кейинги босқичларини амалга ошириш бўйича техник таклифлар, тегишли саволномалар ва тақдимотларни тақдим этишга келишиб олинди. Истиқболли нефть ва газ лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистонга импорт қилинадиган маҳсулотлар миқдорини камайтириш ва ишлаб чиқариладиган юқори қўшилган қийматдаги маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш имконияти яратилади.

                                                                                                            “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING