EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Аномал иссиқ сабабли электр энергияга бўлган талаб энг юқори даражага чиқди — Энергетика вазирлиги

Аномал иссиқ сабабли электр энергияга бўлган талаб энг юқори даражага чиқди — Энергетика вазирлиги

Ўтган ҳафта аномал иссиқ сабабли Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб энг юқори даражага чиқди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Маълум бўлишича, ўтган ёз мавсумида республика бўйича суткасига 224 млн киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, жорий йил 22 июль куни истеъмол 237 млн киловатт-соатга етди. Бу энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўтган даврга нисбатан 6 фоизга кўпдир.

Хусусан, Тошкентда истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, куз-қиш мавсумида юқори бўладиган истеъмолдан ҳам ортди: 

ўтган куз-қиш мавсумида 24 млн киловатт-соат,

жорий йил 22 июль 27,5 млн киловатт-соат (15 фоизга кўп) сарфланди.

Истеъмолнинг бундай ошишига қуйидагилар сабаб бўлган:

нги биноларнинг қурилиши;

ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилиши билан айрим хонадонларда электр энергиясининг суткалик истеъмоли 1000 киловатт-соатгачага етгани;

ушбу хонадонлар ўртача хонадоннинг 4-5 ойлик электр энергияси истеъмолини бир кунда истеъмол қилиши.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING