EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Effect.uz мухбирларининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди – Олий суд

Effect.uz мухбирларининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди – Олий суд

Аввал хабар қилинганидек, 2021 йил 3 ноябрь куни Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Элёр Тожибоев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлаган, ҳозирда Taftish.uz ахборот агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлайди), Акбар Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири вазифасида ишлайди), Ҳамид Аҳмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири вазифасида ишлайди) ва Г. Худоярова (1977 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор) га оид жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинган эди.

Бугун, 26 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Қашқадарё вилоят судининг ҳукми устидан Э.Тожибоев, А.Нуримбетов ва Ҳ.Аҳмедов томонидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

Унга кўра, Қашқадарё вилоят судининг 2021 йил 3 ноябрдаги ҳукмининг Э.Тожибоев, А.Нуримбетов ва Ҳ.Аҳмедовга оид қисми ўзгаришсиз, судланувчилар томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Мазкур ажримдан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Олий суд матбуот хизмати

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING