EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Украина дон экспорт қиладими ёки...” —  Зеленский жавоб берди

“Украина дон экспорт қиладими ёки...” —  Зеленский жавоб берди

Владимир Зеленский Истанбул билан имзоланган келишувларга мувофиқ Қора денгиз орқали дон экспортини бошлашини тасдиқлади.

"Биз дон экспорти бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаган Туркия ва БМТга ишонамиз, улар эса бошқа давлатларга дон, маккажўхори, арпа ташишга рози бўлган давлатларнинг кемалари хавфсизлиги ҳақида қайғуриши керак" – деди Украина президенти.

Украина донини экспорт қилиш бўйича битимнинг барча иштирокчилари келишувга содиқликларини тасдиқладилар.  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яқин кунларда имзоланган келишув доирасида донли биринчи кемалар Қора денгиз бўйлаб сузиб ўтишини кутмоқда.

"Украина Қора денгиз орқали ғалла экспортини тўхтатиши ҳам мумкин. Агар акваторияда Россия томонидан таҳдидлар бўлса, шундай қарор қабул қилинади”, — деди инфратузилма вазири Александр Кубраков.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING