EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Рома” Элдор Шомуродовни сотиб юбормоқчи

“Рома” Элдор Шомуродовни сотиб юбормоқчи

Италиянинг “Рома” клуби айни пайтда давом этаётган трансферлар ойнасида бир қатор футболчилардан қутилмоқчи. Жамоани тарк этиши керак бўлган футболчилар орасида ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам бор.

Таъкидланишича, Шомуродов мавсум олди тайёргарлик жараёнлари ва ўртоқлик ўйинларида ўзини яхши кўрсата олмаяпти. Шу сабабли “Рома” уни сотиб юборишга қарор қилган. Лекин унинг тақдирини жамоа бош мураббийи Моуриньо ҳал қилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум “А” Сериянинг 28 ўйинида 3та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродовга Испаниянинг “Севилья” ҳамда Италиянинг “Торино” клублари қизиқиш билдирган.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING