Сўнгги янгиликлар
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Ўзбекистонда «Антиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган корхона лицензияси вақтинча тўхтатилди
Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабар берди.

Ўзбекистонда «Антиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган «Само» МЧЖ корхонаси лицензияси вақтинчалик тўхтатилди.
2023 йилнинг сентябрида «Само» корхонасининг фармацевтик фаолияти бўйича текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг маълум қилишича, ўрганишлар натижасига кўра, корхона томонидан қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланиб, 2023 йил декабрида «Само» МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида марказ томонидан судга даъво аризаси киритилган.
Наманганда юз берган заҳарланиш ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани сабабли мазкур иқтисодий иш билан боғлиқ суд, Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси илтимосномасига кўра 2024 йил 19 январда тўхтатилди.
Аҳолининг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун таҳдид юзага келишининг олдини олиш мақсадида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг юқоридаги иқтисодий иш бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилингунига қадар «Само» МЧЖнинг лицензиясини тўхтатиб туриш тўғрисида Зангиота туманлараро иқтисодий судига киритган илтимосномаси суднинг тегишли ажримига мувофиқ қаноатлантирилди.
«Само» масъулияти чекланган жамиятига тегишли (дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 2020 йил 30 мартда берилган) 15571-сонли лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.



