EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Раҳбариятнинг бепарволиги сабаб» – Вазирлик Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли телеграм каналда эълон қилинган пост ортидан масъулларга чора кўрилганини маълум қилди

«Раҳбариятнинг бепарволиги сабаб» – Вазирлик Гулистон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли телеграм каналда эълон қилинган пост ортидан масъулларга чора кўрилганини маълум қилди

Халқ таълими вазирлиги Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан юритилган телеграм каналда эълон қилинган мақола бўйича масъулларга чора кўрилганини маълум қилди.

Вазирлик ахборотига кўра, постни жойлаган ходим 1 июль куни ишдан бўшатилган, аммо Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбариятининг бепарволиги сабаб телеграм канални юритишда давом этган.

Вазирлик баёноти

Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан юритилган телеграм ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган пост юзасидан бугун Халқ таълими вазирлигига турли ОАВ ва блогерлардан мурожаатлар келиб тушди.

Унга жавобан куннинг биринчи ярмида вазирлик Ахборот хизмати дастлабки баёнотни эълон қилди ва ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини маълум қилди.

Текширув давомида аниқланишича, мазкур постни жойлаган ходим 2022 йилнинг 1 июль куни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлиги сабабли тизимда фаолият юритмаётган бўлсада, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими раҳбариятининг бепарволиги сабабли ушбу телеграм ижтимоий тармоқ саҳифасини юритишда давом этган.

Собиқ ходим билан мулоқот давомида,  у “Дайди ўқ” телеграм каналига 2022 йил 1 июль куни жойланган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган постни ушбу каналда ҳам чиқаришга қарор қилганлигини маълум қилган.

Халқ таълими тизимига қарашли мазкур телеграм каналда фақат соҳага оид маълумотлар эълон қилиниши ва унда учинчи шахсларнинг фикрларини ифодаловчи бўлишига йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтган ҳолда ушбу бепарволикка йўл қўйган Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими масъулларига тегишли чора кўрилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING