EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Дўконларни буздиришга буйруқ берган Юнусобод ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов қамоққа олингани айтилмоқда

Дўконларни буздиришга буйруқ берган Юнусобод ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов қамоққа олингани айтилмоқда

Маълумки, Effect.uz сайти ходимлари томонидан 22 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси Ҳусниобод МФЙда жойлашган ноқонуний қурилгани айтилаётган 14 та дўкон огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани ҳақида танқидий видео эълон қилинди.

Бу ишлар ортидан 24 январь куни кутилмаганда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган Баҳодир Абдувалиев туманга янги ҳоким этиб тайинланди.

Effect.uz’га етиб келган маълумотларга кўра туманнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ишдан олиниб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Собиқ ҳокимга нисбатан эҳтиёт чораси қамоқ танланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Effect.uz’нинг ушбу саволини ҳозирча очиқ қолдирди.

Маълумот учун, ҳокимлик томонидан дўконлар бузилишига уларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ва дўкон эгалари бир неча маротаба “снос” ҳақида огоҳлантирилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING