EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Қозоғистон ҳукумати тепасига келган янги бош вазирнинг илк топшириғи қандай бўлди?

Қозоғистон ҳукумати тепасига келган янги бош вазирнинг илк топшириғи қандай бўлди?

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов янги ҳукуматнинг биринчи йиғилишида Мудофаа вазирлигига қуролли кучлар ва разведка тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.

«Мудофаа вазирлиги манфаатдор органлар билан биргаликда қуролли кучлар ва разведка тизимини ислоҳ қилиш, армиянинг мудофаа қобилиятини кескин ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни навбатдаги йиғилиш учун Хавфсизлик кенгаши аппаратига киритсин»,


— дейди у.

Бундан ташқари, Бош вазир Мудофаа вазирлигига Миллий иқтисодиёт, Саноат ва Молия вазирликлари билан биргаликда белгиланган тартибда махсус ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақини ошириш, ҳарбий транспорт воситалари билан жиҳозлаш масалаларини ишлаб чиқишни топширди.

Шунингдек, бош вазир қурол-яроғ муомаласи ва диний экстремизм тарқалиши устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берган.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев "Республика ҳукуматининг янги таркиби тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди. 

11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING