EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бухорода 700дан зиёд инсоннинг муаммоси жойида ҳал этилди

Бухорода 700дан зиёд инсоннинг муаммоси жойида ҳал этилди

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида халқ билан мулоқот тизими механизмларини ҳам такомиллаштириш белгиланган бўлиб, бу «Халқпарвар давлат» миллий дастурини изчил амалга оширишда ниҳоятда муҳим. Давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги оммавий қабуллари ҳам айни шу мақсадга – «Инсон қадри учун» ғоясини ҳаётда тўла қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Бош прокуратура, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, ўттизга яқин вазирликлар, қўмиталар ва идоралар раҳбарларининг Пешку туманининг Янгибозор, Когон шаҳридаги Темирйўлчилар, Жондор туманининг Зарафшон маҳаллаларидаги очиқ-жонли мулоқотларида вилоятнинг барча ҳудуди аҳолиси қамраб олинди.

Қабуллар давомида эса мурожаатлари ижобий ҳал қилинган кўплаб инсонларни учратилди. Ечим топилган масалалар мавзусию йўналиши турфа, бироқ уларнинг замирида бир ҳаётий ҳақиқат, мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, адолатни қарор топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар мужассам.

Бош прокуратура, Ички ишлар ва Олий суд масъулларига мурожаатлардан сўнг айбига иқрору қилмишига минг пушаймон бўлган, муносиб жазо олганини тан олиш билан бирга, тузалиш йўлига ўтган, ҳаётини изга солиш учун имконият сўраган бир қатор шахслар муддатидан аввал жазодан шартли озод қилинди.

Хусусан, мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Когон туманидаги суди жазони ижро этиш колониясида ташкил қилган очиқ суд ишида 29 нафар маҳкум манзил колониясига ўтказилди, бир нафар маҳкумнинг эса жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Мурожаатлар асосида оилавий зўравонлик ва тазйиққа учраган бир қатор хотин-қизлар давлат ҳимоясига олиниб, уларга ҳимоя ордерлари берилди. Халқ қабулхоналари ва 3-сектор масъулларига аввал мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 дан зиёд оилалар фарзандларига ички имкониятлар ҳисобидан бепул расмийлаштириб берилган фуқаролик паспортлари – ИД карталар топширилди.

Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги уч кунлик оммавий қабулларида қарийб 1 минг 600 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 714 таси жойида ҳал қилинди. 322 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, қарийб 560 та масалани ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING