EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Хонандалар ва мусиқа жамоаларидан олинадиган даромад солиғи тизими ўзгарди

Хонандалар ва мусиқа жамоаларидан олинадиган даромад солиғи тизими ўзгарди

"Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони амалдаги 6 тадан 3 тага қисқартирилади. Бунда, аҳолига концерт-томоша хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари орасида қуйидагича тақсимланади:

а) I рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;

II ва II рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

б) II рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта

ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

в) III рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

тўй, юбилей ҳамда бошқа маросим ва тантаналарда, жумладан, тўйхона, ресторан, ҳордиқ чиқариш ташкилотлари (клуб, дискотека, бар ва қаҳвахона) ва хусусий уйларда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;

созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.

Фармон асосида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш миқдори 2022 йил 1-сентябрдан бошлаб:

а) давлат божи ставкалари пасайтирилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:

I рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;

II рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;

III рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

б) қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:

ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар – ўқиш муддати давомида;

в) юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади.

Бунда:

лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно;

ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Белгиланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб хонандалардан, 2026 йил 1 январдан бошлаб қолган ижрочилардан даромад солиғини фақат декларация асосида ундирилади. Декларация асосида солиқ тўлашни танлаган ижрочилар учун йиллик умумий даромаднинг 30 фоизи миқдоридаги харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда чегирилади. Тасдиқланган харажатлар суммаси умумий даромаднинг 30 фоизидан ошган тақдирда қўшимча равишда ушбу даромаднинг 10 фоизи миқдори чегирилади.

Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:

I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 миллион сўм миқдорида;

II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 миллион сўм миқдорида;

III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 миллион сўм миқдорида.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING