EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Нарзулло Обломурадов Самарқанддаги масъулларга топшириқ берди

Нарзулло Обломурадов Самарқанддаги масъулларга топшириқ берди

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов Самарқанд вилоятидаги хизмат сафари давомида Самарқанд шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек боғида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу кунларда Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш институти бош корпуси жойлашган ҳудуддаги майдони 5,9 гектар бўлган Мирзо Улуғбек боғи қайтадан реконструкция қилинмоқда.

Институт илмий ходимлари томонидан тақдим қилинган 7 та лойиҳадан  танлов асосида танлаб олинган лойиҳа асосида бу ерда профессор-ўқитувчилар, талабалар ва маҳаллий аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, атрофни кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Обломурадов мутасаддиларга бу ерга манзарали дарахтларни янада кўпроқ экиш ва уларнинг суғориш тизимини ташкил қилиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING