EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганидан сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

  • Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19” пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;
  • давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
  • ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
  • йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
  • мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING