EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Кули кўкка совурилган 700 млнлик юк машина, блокпостлардаги текширишлар, форс-мажордан чиқаётган хавотирли – Нукусдан фоторепортаж

Кули кўкка совурилган 700 млнлик юк машина, блокпостлардаги текширишлар, форс-мажордан чиқаётган хавотирли – Нукусдан фоторепортаж

Нукусда 1-2 июль кунлари бир гуруҳ тажовузкор шахслар томонидан Ўзбекистоннинг конституциявий тизими, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга уринишлар юз берди. Effect.uz мухбирлари фавқулотда ҳолатдан чиқаётган Нукус шаҳрига бориб, вазият билан танишишди.

Айни вақтда Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашмоқда, бозорлар, боғчалар ва жамоат транспортлари ҳаракати қайта йўлга қўйилган.

Бизга маълум бўлишича, фуқаронинг 700 млнлик юк машинаси масжид атрофида ёқиб юборилган.

“Юк машина эгасини салондан отиб юборишди, кейин машинани ўзлари бошқариб, катта йўлни тўсиб қўйишди. Сўнгра уни ёқиб масжид олдида ёқиб юборишди”, дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Ўрнатилган блокпостларда паспорт текшириш режими қатъий тарзда олиб борилмоқда. Фуқароларга фақат белгиланган вақт: 07:00 дан 21:00гача кўчада ҳаракат қилиш рухсат берилган.

Шунингдек, тартибсизликлар вақтида тажовузкорлар томонидан йўл ўрталарига ўрнатилган темир панжаралар ҳам бузиб юборилган. Ҳозирда уларни қайта ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида Конституциявий ислоҳотлар бўйича умумхалқ муҳокамасига киритилган таклифларга қарши норозилик баҳонасида бир гуруҳ тажовузкор шахслар томонидан давлат ҳокимияти органлари биноларини зўравон ҳаракатлар, отишмалар ва куч билан эгаллаб олишга ҳаракатлар ташкил этилган.

Нотинч ҳаракатлар оқибатида, 107 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиддий тан жароҳати олганлар, улардан 23 нафари оғир аҳволда. Умумий қилиб айтганда, жами давлат органларининг 270 нафар ходими турли даражада жароҳатлар олган.

Ачинарлиси, оммавий тартибсизликларда 18 киши вафот этган. Улардан 14 нафари фуқаролар бўлиб, қолган 4 нафари ҳуқуқни-муҳофаза қилувчи орган ходимларидир. Тажовузларнинг фаол иштирокчиларининг кўпчилиги ҳужумлар вақтида гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Ҳолат бўйича 2 июль куни ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING