EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларига "E-yer nazorat" автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинди

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларига "E-yer nazorat" автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинди

Рақамли иқтисодиётга ўтиш замон талаби ва Ўзбекистонни яқин йилларда ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Янги авлод рақамли технологиялари – сунъий интеллект, симсиз алоқа технологиялари, интернет ва бошқаларнинг пайдо бўлиши сабабли охирги вақтда бизнес ва ижтимоий соҳадаги фаолият моделлари ва ишлаш принциплари тубдан ўзгаришига олиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаларида шиддат билан ривожланиб бораётган рақамлаштириш, ахборот технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар бошқа соҳалар каби Кадастр агентлиги тизимида ҳам самарали ташкил этилаётганлиги, кадастр соҳасини рақамлаштириш, замонавий IT-ечимлар орқали Ўзбекистоннинг аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратиб берилмоқда. Бу ҳақда амалга оширилаётган ишлар хусусида Кадастр агентлиги ҳузуридаги "Геоинфоcом" давлат унитар корхонаси директори Хуршид Турғунов қуйидагиларни сўзлаб берди.

"Бугунги кунда Кадастр агентлиги томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва соҳа ходимларининг иш жараёнларини енгиллаштириш учун рақамли технологиялар ва инновацион ечимларни тизимда кенг жорий этилиши ва қўлланилиши билан чамбарчас боғлиқ.

Хусусан, Кадастр агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, 11 та хизмат тури Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва жойлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали интерактив шаклда буюртмалар қабул қилиниши йўлга қўйилган. Хизмат турларини интерактив шаклда кўрсатилишини таъминлаш ҳамда хизмат тури сонини кўпайтириш борасида мақсадли режалар белгилаб олинган.

Кадастр агентлиги тизимидаги мавжуд кўчмас мулк объектларининг архив ҳужжатларини рақамлаштирилиши натижасида давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ўртасидаги ўзаро келишувга асосан кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда онлине тарзда узатиш тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5006-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича

"E-yer nazorat" автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг иш фаолиятига татбиқ этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 71-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Erelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, унда тадбиркорлик, кўп қаватли турар жой биноларини, ёшлар саноат зоналари, кичик саноат зоналари, халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун мўлжалланган ер участкаларини аукцион орқали сотилиши учун ваколатли ташкилотлар билан келишиш жараёнини автоматлаштирилиб амалиётга жорий этилди.

Аҳоли томонидан кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларни йўллаш ва натижаси юзасидан тезкор жавоб олишлари учун Кадастр агентлигининг расмий kadastr.uz веб-сайти орқали онлине мурожаатларни қабул қилиш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил

3 августдаги Жаҳон банки иштирокида "Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2571-сон қарорига асосан Кадастр агентлиги ва Жаҳон банки миссияси ўртасида "Кадастр ва рўйхатга олишнинг ягона ахборот тизими-Uzcard"ни соҳага жорий қилиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан бугунги кунга келиб, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжаликлари ерлари, автомобиль йўллар, сув фонди, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган, давлат захира ерлари тўғрисидаги маълумотлар Uzcard тизими маълумотлар базасига киритилди.

Келгусида, мавжуд ахборот тизимларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари, кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги умумий маълумотларнинг яхлит базасини яратиш орқали "Электрон ҳукумат" тизими доирасида аҳолига Кадастр агентлиги томонидан тезкор ва сифатли кўринишдаги электрон давлат хизматларининг тақдим этилиши таъминланади.

Шу билан бирга сўнги йилларда мамлакатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида вужудга келаётган туб ўзгаришлар Кадастр соҳасида ҳам ўз натижасини бермоқда. Яъни, мазкур соҳада замонавий ахборот технологияларини қўллаш ҳамда мавжуд қоғоз шаклидаги кадастр ҳужжатларини рақамли кўринишга келтириш натижасида кадастр органларининг иш жараёнлари шаффоф кўринишга келиб мавжуд бўлган бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар бартараф этилмоқда", дейди Турғунов.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING