EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошкент кимё-технология институти “супер-контракт”дан воз кечмоқчи

Тошкент кимё-технология институти “супер-контракт”дан воз кечмоқчи

Бугун, 11 январь куни АОКАда бўлиб ўтган “ОТМларга ташкилий бошқарув ва молиявий мустақилик берилишининг аҳамияти, нефт-газ қазиб олиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари” мавзусидаги матбуот анжуманида Тошкент кимё-технология институти раҳбарияти иштирок этди.

Институт ректори Ботир Усмоновнинг маълум қилишича, янги ўқув йилидан бошлаб “супер-контракт” асосида талабаларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилиши мумкин.

Институтга молиявий мустақиллик берилди. Энди тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўладими? Бу бўйича қарор — 2022-2023-ўқув йили учун қабул қилинади. Бу йил иккинчи семестр учун нархлар ўзгармайди.

Биз кейинги йилдан бошлаб супер-контрактга талаба қабул қилишдан воз кечишга ҳаракат қиламиз. Чунки биз таълим сифатига асосланган “бренд” яратишни мақсад қилганмиз. Шу боис фақат иқтидорли ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келадиган номзодларни талабаликка қабул қиламиз”, — дея таъкидлади ректор.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING