EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Автомобилда шошилинч туғуруқни амалга оширган шифокор мукофотланди

Автомобилда шошилинч туғуруқни амалга оширган шифокор мукофотланди

Қибрай туманининг Чинобод кўчасидан автомашинага чиққан ҳомиладор аёлда кутилмаганда тўлғоқ бошланади. Унга ҳамроҳ бўлган қайнонаси узоқдан тиббиёт муассасаси биносига кўзи тушиб, такси ҳайдовчисига ўша ерга олиб боришини айтади.

Пойтахтдаги Улуғбек шаҳарчаси 1-сон поликлиникаси ҳудудига “Матиз” русумли автомашинада олиб келинган ҳомиладор аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди.

Туғуруқ жараёни аллақачон бошланган. Аслида оилавий поликлиника гўдакни дунёга келтириш учун мўлжалланмаган бўлса-да, аёлни рўпарадаги ушбу муассаса биносига олиб ўтишга ҳам фурсат етмади. Поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова (суратда) масъулиятни зиммасига олиб, автомобилнинг ўзида аёлга доялик қилишга киришади.

Мутахассислиги акушер-гинеколог бўлган мудира ва унинг жамоаси саъй-ҳаракати билан туғуруқ муваффақиятли амалга оширилади.

Шундан сўнг она ва бола соғлом ҳолда поликлиникага энг яқин ҳисобланган Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқ комплексига мутахассис ҳамроҳлигида олиб борилган. Сўнг аҳволи яхши бўлган она-боланинг саломатлиги туғуруқ комплекси шифокорлари назоратига топширилади.

Кеча, 5 июль куни туғуруқ жараёни кутилмаганда бошланган ҳомиладор аёлга автомашинада доялик қилган поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланди.

Шифокорга вазир ўринбосари Э.Баситханова томонидан Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING