EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Пойтахтнинг йиллик бюджети 6,44 трлн сўмни ташкил қилди

Пойтахтнинг йиллик бюджети 6,44 трлн сўмни ташкил қилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 30.12.2021 йилдаги VI-53-165-14-0-К/21-сон қарори билан 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тасдиқланди. Бу ҳақида «Норма» хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил учун пойтахт ва унинг туманлари маҳаллий бюджетлари жами 6 трлн 44 млрд сўм, шу жумладан Тошкент шаҳар бюджети – 4,4 трлн сўм, туманлар бюджетлари – 1,6 трлн сўм миқдорида тасдиқланди.

Тошкент шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари прогнози қуйидагича белгиланди:

ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) – 120 млрд сўм;

  1. ЯҲМ ўсиш суръати – 7,5%;
  2. саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати – 6,3%;
  3. хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиш суръати – 30,1%.

Қуйидагилар шаҳар бюджети даромадларининг асосий манбалари ҳисобланади:

  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 728,8 млрд сўм;
  • айланмадан олинадиган солиқ – 586,8 млрд сўм;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи – 567,7 млрд сўм;
  • давлат божи – 513,9 млрд сўм;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ – 374,4 млрд сўм
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 373,3 млрд сўм.

Пойтахт бюджети захира жамғармаси 42,9 млрд сўмни ташкил қилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING