EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Абдулла Қурбонов автоҳалокатга учрагани айтилмоқда

Абдулла Қурбонов автоҳалокатга учрагани айтилмоқда

Хонанда Абдулла Қурбонов Тошкент шаҳар Сергели туманида автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Норасмий хабарларга кўра, Қурбонов машинани маст ҳолатда бошқарган. Унинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 16 февралда қўшиқчининг Ички ишлар бошқармасида безорилик қилаётгани ҳақидаги видео YouTube’да пайдо бўлди.

Қурбоновнинг сўзларига кўра у Бўстонлиқдаги тўйдан кейин кафега бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ва жанжалда қатнашган ва 10 кунга қамалган. 2013 йил 26 февралида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Абдулла Қурбоновга берилган лицензия битимда назарда тутилган шарт ва талабларни мунтазам бузгани учун бекор қилиниши ҳақида расмий билдириш тарқатди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING