EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ўзбекнефтгаз”: Ғарбий Қуйи Сургил конида табиий газ қувури ишга туширилди

“Ўзбекнефтгаз”: Ғарбий Қуйи Сургил конида табиий газ қувури ишга туширилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимида янги газ қувурларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати хабар бемоқда.

Шулар жумласидан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг геологик излов-қидирув дастурига асосан бурғилашдан ишга туширилган Ғарбий Қуйи Сургил конида газ қувури ишга туширилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бошқармага қарашли Ғарбий Қуйи Сургил конидаги қудуқлардан қазиб олинган табиий газни комплекс тайёрлаб истеъмолчиларга етказишни таъминлаш мақсадида Сургил конидаги 3-сонли газ йиғиш жойидан Сургил ГКТҚ - Қуйи Сургил газ қувуригача диаметри Ø168х6 мм ли 2,7 км узунликдаги қўшимча табиий газ қувури қуриб ишга туширилди.

Газ қувури қурилиши учун зарур бўлган қувур ва қувур арматуралари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда етказиб берилди ҳамда қурилиш монтаж ишлари қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан олиб борилди.

Ушбу газ қувурларининг ишга туширилиши натижасида Ғарбий Қуйи Сургил конининг газ узатиш тизими яхшиланиб, мавжуд қувурларда босимлар фарқи камайиши, яъни гидравлик қаршиликлар олди олиниши билан газ ўтказиш қувватини ошириш эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилди.

Маълумот учун, Ғарбий Қуйи Сургил кони Қарақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани худудида жойлашган бўлиб, 2021 йилда ишга туширилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING