EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон давлат герби 30 ёшга тўлди

Ўзбекистон давлат герби 30 ёшга тўлди

Ўзбекистон Республикасининг герби 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясида тасдиқланган.

Давлатнинг янги гербининг бир қанча вариантлари таклиф қилинган бўлсада, якунда Ўзбекистон Бадиий академияси рассом-графиклари гуруҳи томонидан яратилган герб танлаб олинган. Айрим маълумотларга кўра, бу гуруҳ раҳбари таниқли рассом Анвар Мамажонов бўлган.

Давлат герби тўғрисидаги қонунга мувофиқ, гербнинг рангли кўринишида Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангда; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва “Ўзбекистон” ёзуви — олтин рангда; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккиз бурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангда тасвирланган бўлиши керак.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддасига кўра, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (2 июль ҳолатига кўра — 669 минг сўм)гача, мансабдор шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти баравари (1 561 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING