EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сирдарёда Instagram орқали диний оқим ғояларини тарқатаётган шахс аниқланди

Сирдарёда Instagram орқали диний оқим ғояларини тарқатаётган шахс аниқланди

Сирдарёда "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали таъқиқланган диний мазмундаги материалларни оммалаштириб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ масъул ходимлари томонидан фуқаролар томонидан интернет ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчилик ташкилоти ва диний экстремистик оқим аъзоларининг таъсири остида содир этаётган жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилган.

Мазкур тадбирлар давомида, Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи И.К. исмли шахс интернетнинг "Инстаграм" ижтимоий тармоғида ўзига тегишли профил орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний мазмундаги материалларни оммалаштириб келаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING