EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаси жорий этилди

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаси жорий этилди

Жорий йилнинг 28 июнь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, янги жорий этилган экспертиза турлари, такомиллаштирилган замонавий моддий техник база ҳамда Аноним ДНК тадқиқотини ўтказиш тартиби” мавзусига бағишланган пресс тур ва мастер класс ташкил этилди.

Тадбир доирасида ОАВ вакилларига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти, марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси,  янги  жорий этилган экспертиза турлари, такомиллаштирилган замонавий моддий техник база ҳамда Аноним ДНК тадқиқотини ўтказиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Айниқса кейинги 5 йил суд экспертизасини ривожлантиришда янги босқичга кўтарилиб, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу соҳани янада такомиллаштиришга оид тегишли қарор ва фармонлари қабул қилиниб, олиб борилган илмий изланишлар натижасида кейинги 3 йилда 8 та суд лингвистика, суд компютер-техник, суд автомобил йўллари, суд электротехника, суд-психологик, озиқ-овқат маҳсулотлари суд экспертизаси, суд-солиқ, озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизаси каби янги экспертиза турлари яратилиб, суд экспертлик жараёнига татбиқ этилди ва натижада марказда амалга ошириладиган суд экспертлик турлари 52 тага, мутахассисликлар эса 71 тага етказилди.
2020 йилда 28 678  та экспертизалар ўтказилиб, 923 760  та объектлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш натижасида, 132 819  та саволлар ҳал этилган бўлса, 2021 йилга келиб эса 33 391 та экспертиза ўтказилган (2020 йилга нисбатан 4,7 мингтага ошган), 1 млн 659,5 мингта объектлар бўйича тадқиқотлар ўтказилиб (2020 йилга нисбатан 735 740 мингтага ошган), 721 999 та саволлар ҳал этилган (2020 йилга нисбатан 589 180 мингтага ошган).
Суд экспертиза фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технология ютуқларини жорий этиш мақсадида “Суд экспертизалари ҳисоби тизими” ва “Электрон таълим платформаси” ахборот тизимлари ҳамда аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказишга қаратилган “sudexpert.uz” ахборот портали, экспертиза учун ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишлаб чиқилиб, фаолиятга тадбиқ этилди.
Шунингдек, ушбу соҳадаги ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилиб, 2021 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6256-сон Фармони қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган консепсияси ва уни амалга ошириш бўйича 2021 – 2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Фармон билан 2021-2025 йиллар давомида 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланди. Бугунги кунда, улардан суд-солиқ ва озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизаларининг услубий асослари яратилиб, суд-экспертлик амалиётига жорий этилди. 2022-2023 йилларда Марказ томонидан совуқ қуролларнинг криминалистик экспертизаси, радиотехника, банк соҳасида бой берилган фойдани аниқлаш ҳамда газ ва электр техника объектларининг портлаш техник экспертизаси каби янги турларини жорий этилиши режалаштирилган. Жорий йилда совуқ қуролларнинг криминалистик экспертизаси ва Банк соҳасида бой берилган фойдани аниқлаш тадқиқоти турларини жорий этилиши белгиланган.
Институт суд-экспертлик фаолияти соҳасига замонавий илмий ёндашувларни қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш, ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш каби вазифаларни Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим принципи бўйича суд эксперт кадрларни қайта тайёрлаш тартиби белгиланди, тасдиқланди.

Ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида 2022 йил 11 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 11-сон Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертизаси хулосаларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини босқичма-босқич ташкил қилиниши белгиланиб, бу борада ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказишга доир тартиби тасдиқланди.

Бугунги кунда, Марказда Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича 34 нафар аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни ошкор бўлмаслигини таъминлаган ҳолда, яъни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотлар ўтказилиб, мутахассислик фикри тақдим этилди.

Қайд этилган Фармонга мувофиқ, Марказ томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “E-Ekspertiza” электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, суд экспертиза фаолиятига жорий этилди. Бу эса, электрон ахборот тизимини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-105-сон қарорига мувофиқ) Олий суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан интергация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фармон билан иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш учун давлат ва нодавлат суд-экспертиза муассасаларида шартнома асосида адвокат сўрови юбориш орқали экспертиза ўтказиш ташаббуси ҳуқуқи берилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING