EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Қўйлиқ" бозори давлат эҳтиёжига олиниши бўйича қарорни имзолади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Қўйлиқ" бозори давлат эҳтиёжига олиниши бўйича қарорни имзолади

Жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳар Халқ депутатлар кенгаши раиси ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳужжатга кўра, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва "Қўйлиқ" универсал савдо мажмуаси объектлари жойлашган ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга рухсат берилди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги махсус фармойиши билан "Фарғона йўли" кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қуриш таклифига розилик берилган.

Шу мақсадда Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги кўчмас мулк объектларига ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан сўнг, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилган.

2021 йилнинг декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» деҳқон бозори йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа жойга кўчирилишини маълум қилганди.

Бозор Қўйлиқдан 6,5 километр узоқликда, Тошкент вилоятида жойлашган Food City савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай қарор ҳукумат томонидан 2017 йилдаёқ қабул қилинганини маълум бўлди.

Бозорда савдо қилувчи тадбиркорлар бу қарорга норозилик билдирганди. Шундан сўнг, "Қўйлиқ" деҳқон бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, янги "мост" ҳозирча лойиҳа экани, унинг қурилишига маълум бир вақт белгиланмаганини маълум қилди. Шунингдек, йўл ўтказгич қурилган тақдирда ҳам, бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам, бозорга халақит қилмаслигини айтганди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив