EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бронза даврига оид тошга чизилган расмларга зарар етди

Бронза даврига оид тошга чизилган расмларга зарар етди

Тошкент вилояти Чирчиқ тумани Ҳожикент ҳудудидаги ғор ёнида жойлашган қоятошга ўйиб чизилган бронза даврида яшаган одамлар ҳаётини ёритувчи чизмаларга зарар етган. Бу ҳақида Маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.

"Чирчиқ водийсининг Ҳожикент ҳудудидаги ғордан қуйироқда қояга ўйиб солинган бир гуруҳ тасвирлар бор.

Тошга ўйиб солинган ушбу тасвирлар ноёб бўлиб, юртимиз тарихини ўрганишда қимматли аҳамият касб этади. Хусусан, 1957 йилда археолог  Г.В.Парфенов ушбу петроглифларни ўрганиб чиқиб, бронза даврида ҳаёт кечирган қадимги одамлар ҳаётига оид айрим тафсилотларни тиклашга муваффақ бўлган.

Афсуски ҳозирда ушбу ноёб қадимий тасвирларга жиддий шикаст ва зарар етказилган. Бежизга бироз вақт муқаддам маданий мерос объектлари ҳимояси учун ишонч телефонлари жорий этилмаган эди.

Маданий мерос агентлиги барча юртдошларимиздан тарихимизга оид  обидалар, тасвирлар ва археологик объектларни асрашга чақиради.
Унутманг, аждодларимиздан қолган бу меросдан авлодларимиз ҳам баҳраманд бўлиши лозим!", дейилади Маданий мерос агентлиги хабарида.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив