
«Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!» — Тўра Боболов
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги “Тўпаланг сув омбори”да бўлиб, ҳақиқий ҳолатга изоҳ берди ва ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлади:
“Бугун эрталаб соат 8:14да Сариосиё тумани “Тўпаланг сув омбори”нинг Тўпаланг ГЭС қисмида сув тошқини ҳолати юз берган. ,
Сув омбори тўғонига ҳеч қандай талофот, шикаст етмаган. Ҳозирда сув сизиб чиқиш тўхтатилган. Тўпаланг ГЭСнинг ички қисмида юзага келган кичик носозлик бугуннинг ўзида бартараф этилади. “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭС эса маромда ишлаб турибди.
Ҳудудда тегишли комиссия иш олиб бормоқда. Фуқароларимиздан тушкунликка тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз. Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ!”, — дейди Сурхондарё вилояти ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ сув омборидаги носозликлар бартараф этилгани ҳақида хабар берган эди.
«Улашинг»