Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Ўзбекистон бошқарувидаги Афғонистон темир йўли қозоқларга ўтиб кетди
Ўзбекистон илгари йилига 15 млн доллар эвазига Афғонистон темир йўлларининг 22 км қисмига хизмат кўрсатарди. Қозоғистон эса 4,1 млн доллар эвазига 106 км темирйўлига хизмат қиладиган бўлди.
Ҳайратон – Мозори-Шариф темир йўлини бошқариш бўйича шартнома Қозоғистоннинг Mansour Fatih номли компанияси билан имзоланди. Компания темир йўлнинг техник масалаларини ҳал қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон илгари йилига 15 млн доллар эвазига “Ўзбекистон темир йўллари”нинг шўъба корхонаси бўлган “Sogdiana Trans” орқали Афғонистон темир йўлларининг 22 км қисмига хизмат кўрсатган.
Юқорида таъкидланганидек, 2023 йилнинг бошидан бу ҳуқуқ Қозоғистоннинг “Mansour Fatih” компаниясига ўтади ва қозоғлар йилига 4,1 доллар эвазига Афғонистоннинг жами 106 км темирйўлига хизмат қиладиган бўлди.
“Биз бу компанияга ҳар йили 4,1 миллион доллар тўлаймиз. Авваллари эса “Sogdiana Trans”га 15 миллион доллар тўлардик, Ўзбекистоннинг бу компанияси эса бизга атиги 22 километр, фақат Ҳайратон портида хизмат кўрсатарди. Бу янги компания эса 106 километрга хизмат кўрсатади”, — деди Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахт Раҳмон Шарафат.