EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркманистон ҳукумати раисининг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация яқин кунларда Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради.

Маълум қилинишича, бугун Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовнинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан телефон орқали суҳбатида бўлажак ташриф муҳокама қилинган.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўтган йилнинг декабрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲнинг норасмий саммити чоғида Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Туркманистон ТИВ.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Туркманистон ҳукумати делегацияси яқин вақт ичида Тошкентга ташриф буюриб, Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш юзасидан учрашув ва музокаралар ўтказиши таъкидланди.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари бўйича 626,1 миллион долларни ташкил этади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING