
«Диабетга навбатсиз» — Inkuzart шакар «васваса»сига бағишлаб сурат чизди
Inkuzart номи билан ижод қилиб келаётган кўча рассоми Абдураҳмон Ўзбекистонда кузатилаётган шакар “васваса”сига ўз муносабатини билдирди.
Тошкент кўчаларидан бирида ишланган суратдан англаш мумкинки, рассом қадимги юнон мифологияси қаҳрамони – Атлант образидан илҳомланган.
“Тошкентлик Атлант” юнонистонлик салафидан фарқли ўлароқ гарданида Ер шарини эмас, балки бир қоп шакарни кўтариб турибди. Қўл томирига эса инсулин найчаси уланган.
Рассом “Диабетга навбатсиз” деб номлаган ушбу сурат жамоатчилик фаолларини ҳам беэътибор қолдирмади.
«Улашинг»