EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Президенти маслаҳатчиси иштирокида Денов тумани бўйлаб сайёр қабуллар ташкил қилинди

Президенти маслаҳатчиси иштирокида Денов тумани бўйлаб сайёр қабуллар ташкил қилинди

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 12 июнь санасида Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигида ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтган.

Таъкидланишича, мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов ҳам қатнашиб, фуқароларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид мурожаатларини ўрганган.

Ушбу сайёр қабул давомида аксарият мурожаатларнинг ечими маълум бир вақтни талаб этиши инобатга олиниб, тегишлилиги бўйича ечимини топиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING