EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Андижонда 49 ёшли  фуқарода «маймун чечак» аниқлангани айтилмоқда

Андижонда 49 ёшли фуқарода «маймун чечак» аниқлангани айтилмоқда

2022 йил 12 июнь куни ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Асака туманида беморда тошмалар тошганлиги, бу хатарли дунё бўйича тарқалаётган “маймун чечак” эмасмикан мазмунидаги хабарларга Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида малакали мутахассислар : инфекционист, токсиколог, терапевт, кож-венеролог, аллерголог ва бошқа бир нечта мутахассислар иштирокида бевосита беморнинг ўзи кўрикдан ўтказилди, хабарлар асоссиз эканлиги тасдиқланди.

Бемор, Х.Ю. 13.08.1973 й.т., Асака туманидан фуқаролари йиғини ҳудудида яшайди.

2022 йил 12 июнь куни соат 11-07да РШТЁИМ Андижон филиали Токсикология бўлимига “Баданига тошмалар тошиш, тана харорорати кўтарилиш, безовталик, нафас бўғилиши, безовталик, ўта ҳолсизликка” шикояти билан ётқизилган.

Анамнезида бемор “Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиш” ташхиси билан 3 кун уйида даволанган, даволаниш даврида бемор турли дори-воситалари: инъекцияларни қабул қилган, беморда 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган, тошмалар бошланган даврда Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган ва бўлимда 1 кун давомида даволанган, сўнг беморда ижобий ўзгаришлар сезиларли даражада бўлмаганлиги сабабли Республика Шошилинч Тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган, беморга кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилди, беморга реанимация чоралари шарт эмаслиги учун оддий палатада даволанишни давом эттирмоқда.

Ташхис: Дори моддаларга аллергик реакция - (Синдром Лайелла)

Инсонларнинг Коронавирус балосидан қутилиб, кўнгиллари хотиржам бўлган даврда турли асоссиз хабарларни текширмасдан ижтимоий тармоқларда тарқатиш мақсадга мувофиқ эмас, маълумотларни мутахассислар маслаҳатисиз тарқатилмаслигини илтимос қилиб қоламиз”, — дейилади хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING