EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда имтиҳон топшириш талаби бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда имтиҳон топшириш талаби бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш талонини тиклашда имтиҳонни мажбурий топшириш талаби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Жуда кўпчилик мендан йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талон учун имтиҳон нима учун керак деб савол беради.

Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган бўлиб, мен ҳам бунда мантиқ йўқ деб ҳисоблайман. Нима учун бундай тартиб ўрнатилганлигини ҳам тушунмайман. Ва мендаги маълумотларга қараганда ушбу тартибни бекор килиш бўйича таклиф киритилган”, —дейди Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонларни топширгандан, шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базаси текширилгандан сўнг берилади.

Ваколатли идора ҳужжатлари билан тасдиқланган ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва шунга ўхшаш сабабларга кўра йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING