EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Экология қўмитаси томонидан эълон қилинган қарор муҳокама учун қўйилди

Экология қўмитаси томонидан эълон қилинган қарор муҳокама учун қўйилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали — regulation.gov.uz да  Вазирлар Маҳкамасининг “БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма иштирокида Оролбўйи минтақасида кўллар ва сув-ботқоқли ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ишлаб чиқилган ушбу лойиҳада БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси доирасидаги стратегик вазифаларни Глобал Экологик Жамғарманинг грант маблағлари эвазига ҳамоҳанг молиялаштириш орқали амалга ошириш, Қуйи Амударё ва Орол денгизи бассейни ҳудудларида ерлар таназзулининг олдини олиш ва тиклаш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар атрофидаги ландшафтларда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда уйғунлашган бошқарувни шакллантириш асосида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва экотизим барқарорлигига эришиш мақсади кўзда тутилган.

Ушбу ҳужжат муҳокамаси жорий йилнинг 4 июнга қадар давом этиши кўрсатилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING