EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сурхондарёда олти кунлик сайёр қабуллар бошланди

Сурхондарёда олти кунлик сайёр қабуллар бошланди

Жорий йилнинг 11 июнь санасидан бошлаб Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида олти кунлик оммавий сайёр қабуллар бошланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

Оммавий сайёр қабул орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни "маҳаллабай" ўрганган ҳолда жойида ва тезкорлик билан ҳал этиш режа қилинган. Мазкур қабулларнинг дастлабки манзили Қумқўрғон тумани бўлди.

Таъкидланишича, "Янги ер" маҳалласида жойлашган 20-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов иштирок этди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING