EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Павел Дуров Telegram Premium жорий қилинишини эълон қилди

Павел Дуров Telegram Premium жорий қилинишини эълон қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров июнь ойида мессенжер қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик обунани жорий этишини маълум қилди.

Бу ойда биз Telegram Premium обуна режасини тақдим этамиз, бу ҳар кимга қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларни харид қилиш имконини беради”, — деди мессенжер яратувчиси ўз хабарида.

Дуров шунингдек, барча мавжуд функциялар бепул бўлиб қолишини ва келажакда уларнинг рўйхати кенгайишини айтди.

Бундан ташқари, пуллик обунаси бўлмаган фойдаланувчилар ҳам Telegram Premium функцияларидан маълум даражада фойдаланишлари мумкин бўлади – масалан, улар обунаси бўлган кишиларга юборилган кўп ҳажмли ҳужжатлар, медиафайллар ва стикерларни кўришлари мумкин бўлади.

Telegram асосчиси пуллик функцияларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади, чунки маълум чекловларсиз сервер ва мессенжер учун трафик харажатлари бошқариб бўлмайдиган ҳолга келади.

Маълумот ўрнида, Telegram - бу кўплаб форматларда хабарлар ва медиа файлларни алмашиш имконини берувчи мессенжер.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING